Сурхондарёда фуқарони 12 минг АҚШ доллари эвазига хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, Денов туманда фуқаро О. Й. фуқаро Қ. И. ни 12 000 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, олдиндан 48 млн сўм ва 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган,
Шунингдек, хабарда келтирилишича, гумонланувчи шахс муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


