Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокат пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Расмий маълумотларга кўра, адвокат жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётган ишда айбланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун суддаги танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 50 минг долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 3-қисми "а" банди (пора олишга суиқасд) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, адвокатга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


