1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган аёл жаримага тортилди

Аёлнинг хатти-ҳаракатлари кузатув камераларига қайд этилган.

Сурхондарёда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган аёл жаримага тортилди

 

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетган аёлга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Суриштирувлар натижасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган. Сўнг ҳолат юзасидан унга нисбатан МЖтКнинг 91-Прим 1- моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Аёл базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари — 330 000 сўм миқдорида жаримага тортилган.

 

Маълумот учун: Термиздаги 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилганди. Яқинда эса яна 15 та шундай камералар олиб келинган. Бу кузатув камералари нафақат ноқонуний жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкорлик билан аниқлаб, ўз вақтида бартараф этишга ва тегишли чораларни кўришга имконият яратади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика