1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда беқарорлиги уч ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган инспектор судланди

Жиноят иши руҳий носоғлом аёлни шифохонага жойлаштириш қарори бажарилмагани сабабли бошланган.

Сурхондарёда беқарорлиги уч ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган инспектор судланди

Сурхондарё вилоятида собиқ профилактика инспектори хизмат вазифасига лоқайдлик билан ёндашгани ва буннинг оқибатида уч ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлганлик учун жавобгарликка тортилди.

 

Суд материалларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида Денов туманида яшовчи аёл телефон ўғирлагани сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Суд-психиатрия экспертизаси унинг оғир руҳий касалликка – шизофренияга чалинганини аниқлаган. 2025 йил 20 январь куни Узун туман суди аёлни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказининг Сурхондарё филиалига мажбурий даволаниш учун юбориш тўғрисида қарор чиқарган.

 

Бироқ мазкур қарор ижроси Денов туман ИИБ профилактика инспектори томонидан ўз вақтида таъминланмаган. У аёлни даволаш муассасасига жойлаштириш чораларини кўрмаган, натижада у назоратдан четда қолган.

 

2025 йил 1 май куни руҳий мувозанати бузилган аёл уч ёшли болани пичоқлаб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Воқеадан сўнг аёл ўз жонига қасд қилган.

 

Судда собиқ инспектор айбини тан олиб, қилган иши учун афсусдалигини билдирган. Сариосиё туман суди уни Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди (“Хизматга беқарорлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш”) билан айбдор деб топди ва унга уч йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек, унга Ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқи икки йилу олти ойга чеклаб қўйилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика