ФВВнинг хабар беришича, [https://t.me/MCHSUzbek/18216] бугун, 9 август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган «Фарғона азот» АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБ хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида тахминан 70-80 квадрат метр майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани маълум қилинди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.