1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда фуқаро 7 кг наркотик билан ушланди

У гиёҳвандлик воситаларини юк машинаси орқали чегарадан олиб ўтаётганда қўлга тушган.

Сурхондарёда фуқаро 7 кг наркотик билан ушланди

3 июль куни соат 22:40 атрофида “Айритом” чегара божхона постининг автопавильонига кириб келган Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги юк машинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 

Натижада автотранспорт воситасининг кабинасида хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скотч билан ўралган ўрамлар борлиги маълум бўлган.

 

Сўнгра ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда 3 та ўрамда жами оғирлиги 3 кг бўлган “опий” ва 4 та ўрамда оғирлиги 4 кг 950 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика