1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборган фермерлар жавобгарликка тортилди

11:32 / 16.07.2023

546

Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборган фермерлар жавобгарликка тортилди

Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборган фермерлар жавобгарликка тортилди

Табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 100 млн сўмдан ошган

 

Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг Қумқўрғон туманида ўтказган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларига тегишли далаларда ғалладан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилгани аниқланди.

 

Маълум қилинишича, «Ҳ.М» фермер хўжалигида ғалладан бўшаган 10  гектар, «Б.Ф» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар, «Э.Н.З» фермер хўжалиги 5 гектар, «К.П» фермер хўжалиги 10 гектар, «Э.Ҳ» фермер хўжалиги 13 гектар ва «З.Р» фермер хўжалиги 7 гектар ер майдонини такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборган.

 

Аниқланган ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолати бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 106 миллион 74 минг сўмни ташкил этди.

 

Юқоридаги барча ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика