Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, Сурхондарё вилояти «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, табиий ҳолда ўсувчи 893 туп тожик кавраги ўсимлигининг 2–3 маротаба шираси олингани, бундан ташқари, 163 туп тожик кавраги ширасини олиш мақсадида димлаб қўйилганлиги аниқланган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 442 миллион 35 минг сўм зарар етказилган.
Шунингдек, ушбу ўрмон хўжалигида табиий ҳолда ўсган 830 туп тожик кавраги ўсимлиги 5–6 марта кесилиб, шираси олинган. Натижада ўсимлик дунёсига 410 миллион 850 минг сўм зарар етказилган.
Бундан ташқари, табиий ҳолда ўсган 87 туп тожик кавраги ўсимлигининг шираси 2-3 маротаба кесиб олингани, бундан ташқари, 218 туп тожик кавраги ширасини олиш мақсадида димланганлиги аниқланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 43 миллион 65 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдорларни аниқлаш ва тегишли чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратура органларига юбориш учун тайёрланмоқда.


