1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарувчи цех аниқланди

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарувчи цех аниқланди

 

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цех аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълум бўлишича,  фуқаро Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариб келган. Ушбу цехдан 717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ  ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика