Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги сув омборига машина тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомобили билан “Хисорак-Сариосиё” йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган.
Оқибатда автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи cуд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.


