1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда маданий мерос объектларига 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди

Хусусан, VII асрга оид археологик ёдгорлик ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш оқибатида 1,8 млрд сўмлик зарар етказилган.

Сурхондарёда маданий мерос объектларига 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди

 

Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбирларида Сурхондарё вилоятида бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

 

Хусусан, Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлишгани оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.

 

Жумладан, 2022-2023 йилларда:

 

  • «М.» хусусий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар «Янгиариқ» маҳалласидаги VII асрга оид «Жартепа» археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд сўмлик;

  • фуқаро Э. М. ва бошқалар «Катта Совур» маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид «Қоровултепа» археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн сўмлик;

  • фуқаро Т. Т. ва бошқалар «Соуртепа» маҳалласидаги I - V асрларга оид «Савуртепа-2» археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн сўмлик зарар етказилган.

 

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика