1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сурхондарёда мактаб ўқувчиси 6 қаватдан тушиб кетди

Қизнинг оиласи 2023 йилнинг бошида янги бинога кўчиб келган.

Сурхондарёда мактаб ўқувчиси 6 қаватдан тушиб кетди

 

Сурхондарёнинг 29 октябрь куни 16 қаватли турар жойда яшовчи қиз 6 қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, воқеа соат 21:00 атрофида “Буюк келажак” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Уйнинг 13 қаватида яшаб келган қиз 6 қаватдан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Аниқланишича, қизнинг оиласи 2023 йилнинг бошида ушбу бинога кўчиб келган. Қиз оиладаги энг катта фарзанд бўлган. У ўқиган мактаб директорининг таъкидлашича, дарсларда фаол қатнашган, ҳеч ким билан зиддиятга бормаган.

 

“Мактабда ҳам, маҳаллада ҳам ўз ўрнига эга, яхши, билимли қиз эди. Чин кўнгилдан ачиняпмиз. Маҳаллада ота-онаси билан ҳеч қандай салбий ҳолат юз бермаган. Намунали оила қаторида бўлган”, - дейди маҳалла раиси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика