1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркак қамалди

Бугун унга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркак қамалди

 

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида мактаб ўқитувчилари оммавий дўппослангани хабар қилинганди. Олий суд матбуот котиби айбдорга нисбатан қандай жазо қўллангани бўйича маълумот берди.

 

Бугун,16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г.Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган.

 

Ҳукмга кўра, Г Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “Г” банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика