1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда салкам 60 та дарахт кесиб кетилди

Ўсимлик дунёсига 560 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Сурхондарёда салкам 60 та дарахт кесиб кетилди

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Сурхондарё вилояти бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор рейд тадбирида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат  ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суиистеъмол қилиши натижасида ноқонуний дарахт кесилиши ҳолати содир этилган.  

 

Вилоят Экобошқармаси берган маълумотга кўра, Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг «Етимтол» ва «Алмали» массивларида мавжуд бўлган «Зарафшон» арча, «Шумтол», «Учқад», «Заранг» каби жами 51 та дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланган.

 

«Бу билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддаси талаблари бузилиб,  560 млн 550 минг сўм миқдордаги ўсимлик дунёсига зарар  етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш  учун прокуратурага юборилди», – дейилади бошқарма хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика