1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сурхондарёда сел оқизган одамларнинг бири топилди

“Тўпаланг” дарёси ўзанидан сел оқизиб кетган автомобиль ва бир нафар фуқаро жасади топилди.

Сурхондарёда сел оқизган одамларнинг бири топилди

Сариосиё туманида содир бўлган ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот berildi.Kecha,10-may куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ «Зохона» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жараёнида автомобиль ва бир нафар фуқаро “Тўпаланг” дарёси ўзанидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика