1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи қамоққа олинди

У дарахт кесиш ҳолати бўйича ҳужжатларни ўзгартириб бериш эвазига 500 доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи қамоққа олинди

 

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман бўлимларидан бирига раҳбарлик қилувчи мансабдор шахс пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда  ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, у маҳаллий МЧЖ ҳудудида тегишли рухсатномасиз кесилган 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари бўйича расмий ҳужжатларни ўзгартириб, табиатга етказилган зарар миқдорини камайтириб кўрсатиш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мансабдор шахс сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика