1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда янги маъданли тузилма борлиги аниқланди

Ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.

Сурхондарёда янги маъданли тузилма борлиги аниқланди

 

Геология фанлари университети «Минерал ресурслар институти» ДМ ходимлари Сурхондарё вилоятида «Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар» номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширди.

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар беришича, тадқиқот давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб борилиши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланган.

 

Ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда. Ҳозирда мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика