Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда пахта теримидан аёлларни миндириб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашиб кетгани айтилган хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Labo автомобилида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Оқибатда “Labo” русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 5 нафар йўловчи аёллар шу пайтнинг ўзида турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман касалхонасига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бандихон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


