1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ ходимига 7 млн пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

У маст ҳолда бўлган ва автомашинасини жарима майдонидан чиқариш учун шу йўлни тутган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимига 7 млн пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

 

10 февраль куни Термиз шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори “Тико” русумли транспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдочи билан суҳбатлашиш жараёнида ундан спиртли ичимлик ҳиди келаётганини сезади.

 

ЙПХ инспектори «алкотестер» мосламаси орқали текшириб кўриб ҳайдовчининг мастлик ҳолатини аниқлайди ва ҳолат юзасидан йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандига мувофиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради ва транспорт воситасини вақтинчалик сақлаш жарима майдонига жойлаштиради.

 

Шундан сўнг фуқаро Б.З ЙПХ инспекторининг хизмат олиб бораётган жойга бориб, унга нисбатан чора кўрмасдан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини илтимос қилиб, эвазига 7.000.000 сўм миқдорда пора таклиф қилади.

 

ЙПХ инспектори Р.Ш фуқарога бу таклифи қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини, жиноятга бошламаслигини айтиб тушунтиришига қарамай ҳайдовчи Б.З пора таклиф қилишда давом этади.

 

Шундан сўнг ЙПХ инспектори Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ҳайдовчига нисбатан чора кўришни сўраб билдирги билан мурожаат қилади.

 

ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари ушбу билдиргига асосан 2022 йилнинг 11 февраль куни соат 20:00 ларда Сурхондарё вилояти ИЖҚК департаменти Термиз шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.З Термиз шаҳар «Байналмилал» маҳалласида жойлашган жарима майдони ёнида ЙПХ инспектори сафдор Р. Ш га 7.000.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланади.
 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар Прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика