1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини обрўсизлантирган фуқаро 7 суткага қамалди

Суд мажлисида фуқаро видеони обуначи сонини ошириш мақсадида жойлаштирганини айтган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини обрўсизлантирган фуқаро 7 суткага қамалди

 

Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходимларини хизмат вазифасини бажараётган вақтда видеога олиб, ҳақоратли тарзда интернетга жойлаштирган фуқаро 7 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда ДЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Денов туманида содир бўлган. Фуқаро ЙПХ ходимларини видеога олиб, уни Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштирган. Видео мазмуни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг шаъни ва обрўсига путур етказувчи тарзда берилган.

 

Суд мажлисида фуқаро видеони обуначи сонини ошириш мақсадида жойлаштирганини билдириб, қилмишидан пушаймон эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, тарқатилган видео 2,5 миллион марта кўрилган ва унга 4–5 мингга яқин изоҳ қолдирилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди қарори билан фуқаро МЖтКнинг 195-2-моддасига асосан (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантиришга олиб келадиган фото ёки видеотасвирларни тарқатиш) маъмурий жавобгарликка тортилди ва унга 7 суткалик қамоқ жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика