1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёдаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди

Айни пайтда ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сурхондарёдаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди

 

Қайд этилишича, бир қаторда жойлашган 5 та савдо дўконларининг 100 квадрат метр майдонидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган.

 

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой ва Сариосиё туманлари ФВБларининг 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:25 да қуршаб олинган ва соат 01:10 да тўлиқ ўчирилган.

 

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва фавқулодда ҳолат содир бўлган қатордаги савдо дўконларининг 700 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика