Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи фуқаро Рахмат Эшбоев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини ўзи яшаб турган қишлоқ аҳолиси учун янги кўприк қурилишига сарфлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, отохоннинг ишларига бефарқ бўлмаган туман ҳокимлиги ҳомийлик асосида кўприк учун мустаҳкам темир-бетон материалини етказиб берган. Шунингдек, хабарда келтирилишича, туманнинг икки томонинибоғловчи ушбу кўприк «Инкобод» маҳалласи «Омонхона» қишлоғи «Камари азиз» кўчасида истиқомат қилиб келаётган 20 га яқин хўжаликларнинг оғирини енгил қилган.


