1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилди

Ушбу тартиб 2023 йилнинг 1 июлидан жорий этилиши керак эди.

Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддатини 2024 йил 1 мартдан киритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроққ мажбурий рақамли маркировкани 2023 йил 1 июлдан киритиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

 

Маълумот учун рақамли маркировкалаш — бу маҳсулот ҳақидаги маълумотларни электрон базада сақлайдиган товарларни қадоқлаш учун махсус кодни қўллашдир. Натижада ҳар бир киши товар сифатини текшириш ва кузатиш имкониятига эга бўлади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика