1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сувайш каналида ҳаракат тикланди

Сингапур кемаси саёзликка ботиб қолгандан сўнг ҳаракатланиш тўхтаб қолганди.

Сувайш каналида ҳаракат тикланди

 

Сингапурнинг Affinity V танкери Сувайш каналидаги саёзликдан чиқариб олингандан сўнг каналда ҳаракатланиш тикланди. Бу ҳақда Сувайш маъмурияти хабар берди.

 

“Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усома Робиа сув ҳажми 64 минг тонна бўлган Affinity V танкерини саёзликдан чиқариш бўйича амалиёт муваффақиятли якунланганини эълон қилди”, – дейилади хабарда.

 

Робианинг сўзларига кўра, кема каналнинг 143 километрида саёзликка ўтириб қолган. Бунга унинг руль бошқарувидаги носозликлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

Ўтган йилнинг 23 мартида Панама байроғи остидаги Ever Given кемаси ҳам Сувайшда саёзликка тушиб қолган, оқибатда олти кун каналда ҳаракатланиш тўхтаб қолганди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика