Мазкур Қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари кучайтирилади.
🔹 Қонунга биноан, сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолияти ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадали билан молиялаштирилади.
🔹 Шартнома асосида сувни етказиш ва бошқа сув хўжалиги хизматларига кетадиган харажатлар жорий этиладиган тўловлар, шунингдек, юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам қопланади.
🔹 Бундан ташқари, фойдаланувчилар мажбуриятлари қаторига рақамли технологияларни жорий қилиш шартлиги ҳам киритилмоқда.
🔹 Эндиликда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари режимини бузиш тақиқланади.
🔹 Агар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи истеъмолчилар ўз мажбуриятларига қўшимча тарзда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш билан боғлиқ лойиҳа ташкил этса, давлат бюджетидан ажратилган субсидиялардан камида беш йил самарали фойдаланиши мумкин бўлади.
🔹 Шу қаторда, сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириш ҳам шартли этиб белгиланмоқда.
🔹 Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
🔹 Бунда объект давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг балансида бўлиши лозим. Сув истеъмолчилари балансидаги объектлар эса ўз маблағлари ҳисобидан янгиланиши, таъмирланиши айтилмоқда.
Мазкур Қонундаги кўрсатмаларни ҳаётга татбиқ этишдан мақсад, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш ва сувдан оқилона фойдаланилишдир.
Шу билан бирга, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича ваколатларини кенгайтириш, кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ҳам таъминлашдир.
Юқоридаги тадбирлар сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шерикчилик тамойилларини жорий қилиш ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Аввалроқ ҳавога сочилган ҳаёт — Микроклимат бир кунда қанча истеъмол сувини сарфлаши ҳамда Янгийўлдаги сув муаммосига ҳокимлик эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


