1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Тадбиркор билдирган танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмайди”

Бизнес-омбудсман қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида гапирган тадбиркорни ҳимоя қилиб чиқди.

“Тадбиркор билдирган танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмайди”

Ижтимоий тармоқларда қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида фикр билдирган тадбиркор Усмонжон Абдусамадовга нисбатан босим бўлаётганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан Бизнес-омбудсман расмий муносабат билдирди.

 

Таъкидланишича, тадбиркор билдирган танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмайди. Мазкур ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорга нисбатан таъқиб сифатида баҳоланади.

 

“Ҳар бир тадбиркорнинг эркин фаолият юритиши ва уларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши қонун билан кафолатланган. Шу боис, тадбиркорлар дуч келган муаммоларни ҳал этиш Бизнес-омбудсманнинг устувор вазифаси саналади.

 

Бизнес-омбудсман барча давлат органларини тадбиркорларнинг фикрларини тинглаш ва бизнес юритишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этиш бўйича конструктив ечимларни биргаликда излашга чақиради.

 

Тадбиркорларнинг очиқ фикр билдиришлари ва танқидий мулоҳазалари ҳукумат ислоҳотларини янада такомиллаштиришга ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Агар тадбиркор соҳа ривожи йўлида фикр билдирса, бу ҳолат танқид ва жазога сабаб бўлмаслиги лозим. Аксинча, бундай фикрлар муаммоларни ҳал этиш учун имконият сифатида қабул қилиниши зарур”, дейилади муносабатда. 

 

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда ўзини бир нечта қурилиш компаниялари раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов “Тошкентда битта уй учун 200 минг долларгача харажат бор”, - дея фикр билдирганди.

 

Қурилиш вазирлиги мазкур маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқаргани ҳақида маълум қилиб,  тадбиркорга нисбатан тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланишини сўраб, Ички ишлар вазирлигига расмий ариза киритганиди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика