1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди

Энди уларнинг фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди.

Тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди

 

"Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин. Бундай тадбиркорларни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз", - деди Президент бугунги йиғилишда.

 

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди. Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади.

 

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун:

- барча солиқ текширувлари бекор бўлади;

- қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);

- бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);

- товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;

- туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

 

Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб боради. Савдо-саноат палатасига ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика