Бош прокуратура ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 6 ой давомида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:
-
1 минг 984 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди;
-
927 та ноқонуний ҳужжатларга протест келтирилди;
-
19 минг 316 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Шунингдек, Прокуратура органлари томонидан 2023 йилда ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Бундан ташқари, ўтган даврда прокуратура органлари аралашуви талаб этиладиган танқидий материаллар сони 496 тани ташкил этган. Ушбу танқидий материаллар прокуратура органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, барчасига расмий баёнотлар берилган.
Танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилиб, 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.


