1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутаххассис қўлга олинди

Ҳолат Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутаххассис қўлга олинди

 

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида тадбиркорнинг 146,7 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган мутахассис қўлга олинди.

 

Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.R. "У.М." МЧЖнинг маҳсулотларни қабул қилиш ва тайёрлаш бўлими мутахассиси вазифасида ишлаб келиб, таниши A.T. билан 9 турдаги техника маҳсулотларининг штрих кодини қалбаки маҳсулотларнинг штрих кодига ўзгартиргани аниқланган. Айбланувчилар яқин қариндошлари номига очилган профиллар орқали умумий қиймати 146,7 миллион сўмлик маҳсулотларни 17,8 миллион сўмга сотиб олишиб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика