Таиланд ҳукумати 1 октябрдан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли сайёҳларга қўйилган барча чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда.
1 июлдан мамлакатга кириш чекловлари, жумладан, саёҳатга чиқишдан олдин “ThailandPass” платформасида рўйхатдан ўтиш талаби олиб ташланди. Энди сайёҳлар мамлакатга фақат коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификати билан кирадилар. Шунингдек, “Sputnik V” ва “Sputnik Light” ҳам тан олинади. Улар ПЦР-тестидан ўтиши керак бўлмайди.
Маълумотларга кўра, сайёҳлар ниқоб тақиш ёки тақмаслик борасида ўзлари қарор қабул қилишлари мумкин бўлади.


