Жорий йилнинг 7 декабрь куни Таиланддаги Паттайя шаҳрида ўзбекистонлик аёл меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан қулаб тушди ва оқибатда оғир жароҳат олди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан 12:30 да қутқарув марказига Жанубий Паттайядаги меҳмонхонада чет эллик аёл балкондан қулагани ҳақида хабар берилган. Қўнғироқ бўлгач, воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб келган. 25 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳушсиз ҳолда топилган, унинг боши жароҳатланган ва ўнг оёғи цинган. Қутқарувчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатгандан сўнг, аёл зудлик билан маҳаллий шифохонага етказилган.
“Мен ўз вазифамни бажараётганда, баланд овозни эшитиб чўчиб кетдим. Кўча томонга қарасам бир аёл ҳушсиз ётибди. Мен дарҳол расмийларга хабар бердим”, деган меҳмонхона қўриқчиси.
Паттайя полисияси аёл 6-қаватда икки дўсти билан меҳмонхонада турганини аниқлаган. Офисерлар уларни сўроқ қилмоқчи бўлган, бироқ иккаласи ҳам маст ҳолатда бўлган. Полиция воқеа сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.


