1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Талабалар учун ташкил этилган автобус йўналиши фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат хабар берди.

Талабалар учун ташкил этилган автобус йўналиши фаолияти вақтинча тўхтатилди

 

Талабаларнинг қишки таътилга чиққанликлари сабабли, "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ҳаракатланувчи автобус фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат хабар берди.

 

Қайд этилишича, 144-сонли "Тошкент "Индекс талабалар ётоқхонаси- 5-метро бекати" автобус йўналишидан фойдаланаётган йўловчилар сонининг кескин камайиб кетиши кузатилди.

 

Шу муносабат билан, 2023 йилнинг 10 январига қадар мазкур йўналишда автобус ҳаракатланмайди.

 

Ҳозирда 144-сонли автобус йўналишига параллел равишда 143-сонли "Индех савдо мажмуаси — Бобур майдони" автобус йўналиши мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида талабаларни тўғридан-тўғри "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олишлари ҳамда турар жойларига қайтиб келишлари учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилган эди. Ушбу ноодатий ётоқхонада талабалар ухлаши, дарс қилиши, овқат пишириши ва кир ювиши учун барча керакли шароитлар яратилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика