1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Таниқли қиличбоз косметологик операция жараёнида вафот этди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками 39 ёшда эди.

Таниқли қиличбоз косметологик операция жараёнида вафот этди

 

23 май куни таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками, халқаро тоифадаги ҳакам Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди, деб хабар қилинди федерация сайтида.

 

Бир кун аввал хусусий косметология клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашиб, тиббиёт муассасасининг реанимация бўлимида вафот этган.

 

Маълумот ўрнида, Аида Хасанова 1983 йилда Тошкентда туғилган. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2001−2006 йилларда Марказий Осиё чемпиони, 2005 йилда Англияда ўтказилган халқаро турнир олтин медали совриндори.

 

Қиличбозлик ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун 2017 йилдан Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига бош ҳакам этиб тайинланган. У халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган кўплаб спортчиларни тарбиялаган.

 

2019 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан биринчи ҳакам этиб сайланди. Ушбу ўйинларда у Осиёни ҳимоя қиладиган ягона аёл қиличбозлик ҳаками эди.

 

2020 йилдан бери FIE ҳакамлар комиссияси аъзоси эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика