1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тарихни ёритган журналистлар рағбатлантирилади

ЎзЭОАВМА ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи ўртасида меморандум имзоланди.

Тарихни ёритган журналистлар рағбатлантирилади

 

Пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида Ўзбeкистон элeктрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи ўртасида ҳамкорлик мeморандумини имзолаш маросими ўтказилди.

 

Унда ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Шерзод Қудратхўжа, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музeйи директори Бахтиёр Хасанов ҳамда талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 "Тарихимизда жуда кўп оқ доғлар бор, хусусан, жадидчилик даври буюклари, бугунги замонлар учун жонини беришган. Ўтмишда юртимиз тарихига етарлича ҳисса қўшган шахслар тўғрисида ҳужжатли фильмлар, телеканалларнинг информацион дастурларида бериб бориладиган қизиқарли лавҳалар киритиш режада бор. Биз бу бўйича номинация эълон қилганмиз, энг яхши журналистлар мукофотланади", — деди ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Шерзод Қудратхўжа.

 

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад, ватанимиз шонли тарихини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка, жумладан, ёш авлод вакилларига етказишдир.

 

Шунингдек, бу жараёнда ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда халқаро ва республика (дастур, лойиҳалар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, учрашувлар, расмий қабуллар, ташрифлар ва бошқа) тадбирларида иштирок этиш, уларни нафақат давлат телеканаллари, балки нодавлат телерадиоканалларида ҳам кенг ёритиб бориш мақсад қилинган.

 

Бундан ташқари, қатағон қурбонлари тарихига бағишланган турли хил кўрсатув, радиоэшиттиришлар ва бошқа турдаги ахборот материалларини тайёрлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш назарда тутилган.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика