1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқди

Сўнгги йилларда фуқароларни асоссиз маълумотлар билан Японияга жўнатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқди

 

Сўнгги йилларда айрим касб ва япон тили марказлари, фирма ва шахслар томонидан "Японияда қонуний ишлаш, бизнес-ҳамкор топиш, ойига 3-5 минг АҚШ доллари топиш, ишчи виза муддати ва мақомини қийинчиликларсиз узайтириш имкониятлари мавжуд" деган асоссиз маълумотлар берилиб, 3-6 минг АҚШ доллари эвазига фуқароларни Японияга жўнатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни ҳамда мусофирдаги юртдошларимизни огоҳлантирди.

 

Хусусан, фуқаролар Японияга 3 ойлик бизнес виза билан “сохта тадбиркор" сифатида кириб бориб, улар томонидан маҳаллий қонунчиликни бузиш, ноқонуний меҳнат билан шуғулланиш ҳамда Японияда «қочоқ» мақомини олиш каби ҳолатлар ҳам учрамоқда.

 

Ушбу марказ, фирма ва шахсларнинг ноқонуний фаолияти натижасида Японияга кириб бориш вақтида аксарият юртдошларимиз иммиграция органлари ходимлари томонидан ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинмоқда.

 

"Юртдошларимизга хорижда «қочоқ» мақомини олишга уриниш учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз ҳамда ёлғон маълумотлар ва осон иш таклифларига ишонмасликни ва уларнинг тарқалишига йўл қўймасликларини сўраймиз", — дейилади агентлик хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика