1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Унда Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

 

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.

 

Ўз навбатида, Элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика