Пекин "Тайван бўғозидаги хавфли урушнинг қўзғатувчиси" деб атаган ҳукмрон партия номзоди Лай Цинде Тайвандаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди.
Унинг асосий рақиби, қарийб 33 фоиз овоз олган номзод Хоу Юи мағлубиятини тан олди. Учинчи номзод, Тайван Халқ партияси раҳбари Ке Венже 26 фоизга яқин овоз тўплади.
Ғалабадан сўнг Лай Тайванни Хитойнинг таҳдидларидан ҳимоя қилишини ва Пекин билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди.
“Президент сифатида мен Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун катта масъулиятни ўз бўйнимга оламан”, деди сиёсатчи Тайпейдаги тарафдорларига.
64 ёшли Лаи 20 май куни янги лавозимига киришади. вице-президент 52 ёшли Сиау Бикхим бўлади, у аввалроқ Тайваннинг АҚШдаги ваколатхонасини бошқарган.


