Бу эса қўлингиздаги "Ақлли телефон" нинг атиги 8% имкониятидан фойдалана олишингизни англатади.
Барча функцияларга бирма-бир тўхталиш учун узоқ вақт талаб этилади. Шу сабаб, бугун телефонлардаги камералар сонининг сифатга таъсири ҳақида қисқача маълумот берамиз.
Айтиб ўтиш керакки, барча телефонларда, русумига қараб, камералар сони ва уларнинг имкониятлари турлича бўлади. Биз ҳозир умумий тушунча тўғрисида гаплашамиз.
Телефонга ўрнатиладиган 3-4 талаб камералар нега кераклигини биласизми? Шу камераларнинг барчасидан фойдаланяпман, деб ўйлайсизми?
Аксарият фойдаланувчилар телефоннинг фақатгина битта камераси ишлайди, қолганлари эса шунчаки кўриниш учун, деб ўйлайди. Бу эса хато фикр. Смартфонларда барча камеранинг ўз вазифаси бор. Фақатгина имкониятлардан фойдалана олишмайди.
4 та камерали, ўртамеёна смартфонни мисол қилиб олсак. Асосий камера одатда 12 ёки 16мп(Мега пихел) бўлади. Қолганлари эса телефон имкониятидан келиб чиқиб 48/64/108мп бўлиши мумкин. Оддий одам шунчаки камерага кириб, расмга олганда автоматик равишда 12мп дан фойдаланади, чунки 12мп энг яхши параметрларда манзарани суратга олади.
Кўпчилик телефонимнинг камераси 64мпли, демак тиниқ олади, деб ўйлайди. Лекин бу тўғри мулоҳаза эмас. 64мпли камераларнинг линзаси катта бўлади, шунинг эвазига кўп нур қабул қилади. Бу эса фақатгина катта масштабли майдонлардагина қўл келади. Instagram` учун бу ҳажмдаги камера тўғри танлов эмас.
Суратга тушишни севадиган инсонларнинг аксарияти "Portraid" функциясидан фойдаланади. Маълумот учун, бу шакл фокусдаги объектни тиниқ олиб, атрофни хирароқ, яъни "blur" шаклида суратга олишга мослаштирилган.Бу дастур ишлаши учун суратга олиш жараёнида иккита камера тенг ишлайди. Биринчиси объектни фокусга олади, иккинчиси эса орқа фонни аниқлаб, объектдан ажратади.
Шунингдек, тасвирга олиш муҳитига қараб, камера ракурслари ўзгартирилади. Бу эса яна алоҳида мавзу.
Мафтуна Режаббоева