1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

"Телефонингизни бериб туринг, пайнет қилиб олай..."

Сурхондарёда меҳмонга келган йигит ўғрилик қилди.

"Телефонингизни бериб туринг, пайнет қилиб олай..."

 

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи 60 ёшли Ш.Х. мурожаат қилиб, пластик картасидаги 400 минг сўм пуллар ўғирланганлигини билдирган

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ш.Х.нинг уйига ўғлининг дўсти 26 ёшли Ю.О. меҳмондорчиликка келиб, телефон рақамига 10.000 сўм пайнет қилиб олиш учун деб, Ш.Х.нинг қўл телефонини алдаб олиб, "CLICK" иловаси орқали 10.000 ўрнига 400 минг сўм миқдоридаги пулларни ечиб олганлиги аниқланди.

 

Мазкур ҳолат бўйича Ю.О. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

 

Қонунга мувофиқ, Ю.О. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика