Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг уч ой ичида Telegram 2000 дан ортиқ фойдаланувчининг маълумотларини АҚШ расмийларига топширди. Мессенжер боти яқинда Россиядан келган сўровлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
2024 йилда Telegram мессенжери АҚШ расмийларига 900 та сўровни бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, деб ёзди "404 Медиа" ихтисослаштирилган сайти. 1 январдан 30-центабргача Telegram АҚШдан жами 108 фойдаланувчига таъсир қилган "ИП манзиллар ва телефон рақамлари" бўйича бор-йўғи 14 та сўровни бажаргани инобатга олинса, бу 2024 йил августида Францияда мессенжер асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг тақдим этилган маълумотларнинг катта ўсишидан далолат беради, - деб таъкидлайди "404 Медиа".
Айни пайтда, бот 30-cентабрдан кейин Россиядан келган сўровлар бўйича маълумот бермаяпти. Telegram 2024 йил тўққиз ойида Россия Федерациясидан бирорта ҳам сўровни бажармаганини таъкидлади.


