1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Telegram'ни блокламанг — Павел Дуров

Мессенжер асосчиси Бразилия Олий Судига мурожаат қилди.

Telegram'ни блокламанг — Павел Дуров

 

Бразилия Олий Суди мамлакатда Telegram'ни блоклаш тўғрисида қарор чиқарди. Шу муносабат билан Павел Дуров мурожаат билан чиқди.

 

Блокланишга сабаб — мессенжердаги тақиқланган контент ўз вақтида ўчирилмаган.

 

"Фикримча, бизда корпоратив манзилларимиз ва Бразилия Олий Суди ўртасида алмашиладиган электрон хатлар билан боғлиқ муаммо юзага келди. Оқибатда суд Telegram унга жавоб бермагани учун мамлакатда мессенжерни тақиқлашга қарор қилди.

 

Бутун жамоамиз номидан Бразилия Олий Судидан бефарқлик учун узр сўрайман. Шубҳасиз биз ишимизни яхшироқ қилишимиз мумкин эди.

 

Биз суднинг февраль охиридаги қарорини ижро этдик ва хабарларни ўчириш тўғрисидаги бўлғуси хатларни махсус электрон почтага жўнатишни таклиф қилдик. Афсуски, бизнинш мактубимиз йўқотиилган бўлиши мумкин. Шунинг учун суд биз билвн боғлвниш учун эски электрон почтага жўнатишни давом эттирган. Оқибатда суднинг мартдаги қарорини ўтказиб юбордик, унда мактубларни ўчириш борасида янги сўров бўлган. Аммо бугун биз уни топдик ва суд қарорни бажардик", — деган Дуров.

 

У Telegram'ни блоклаш тўғрисидаги қарорни бир неча кун ортга суриб туришни илтимос қилган.

Эслатиб ўтамз, аввалроқ Дуров WhatsApp'даги хавфсизликни танқид қилганди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика