Жаҳон

Тelegram асосчиси WhatsApp'даги хавфсизлик муаммоларини танқид қилди

Форбес АҚШ ҳукумати тузилмаларини ўзининг асосий мижози сифатида кўрсатмоқда.

Тelegram асосчиси WhatsApp'даги хавфсизлик муаммоларини танқид қилди

 

У Болденд стартапи Мета мессенжерини бузиш учун воситалар ишлаб чиққани ҳақида хабар берган Форбес мақоласига кескин фикрлар билдирди.

 

2017 йилда ишга туширилган Болденд кибер урушда ёрдам бериш учун ечимлар ишлаб чиқмоқда.

 

 

Нашрнинг ёзишича, Facebookʼга фаол сармоя киритган ва Мета директорлар кенгаши аъзоси Питер Тил стартап яратишда иштирок этгани эътиборга молик.

 

У томонидан бошқариладиган тузилма Болдендга тахминан 10 миллион сармоя киритган. Форбес Болдендга WhatsAppʼни бузишга имкон берган заифлик ўтган йилнинг январь ойида бартараф этилганини таъкидламоқда.

 

Дуров бу янгиликка алоҳида постда муносабат билдирди ва WhatsAppʼ хабарлари "потенциал ҳужумчилар учун йиллар давомида очиқ" эканлигини ва мессенжер яратилганидан бери ҳар доим хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини айтди. 

Дуровнинг таъкидлашича, у бу ҳақда икки йил олдин ёзган ва ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармаган.

 

"WhatsAppʼнинг технологик жамоаси жуда қобилиятсиз эканига ишониш қийин. Телеграм анча замонавий ИМ-мижози сифатида ҳеч қачон бундай жиддий хавфсизлик муаммоларига дуч келмаган", — дея хулоса қилди Дуров.

 

Ўтган йил охирида Дуров мессенжерларни, жумладан, WhatsAppʼни АҚШ расмийлари учун махсус "баcк доор" (орқа эшик) яратиб, ҳатто шифрлаш билан ҳимояланган хабарларга ҳам киришга рухсат беришда айблади.

 

Маълумот учун: Дуров Россияда криптовалюталарнинг тақиқланиши, бу кўплаб соҳаларнинг ривожланишига халақит қилиши ҳақида фикр билдирганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Телеграм асосчиси Павел Дуров 2011 йилдан буён телефонлари кузатилишини айтганиҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"