1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Энди абонент ҳисобида маблағ етарли бўлмаган тақдирда шартномани бекор қилиш муддати ҳам сезиларли даражада узайтирилади.

Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

 

 

Ўзбекистонда Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Адлия вазирлиги томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ҳужжат янги таҳрирда давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур янгиланишлар, асосан, абонентлар учун қулайликларни кенгайтиришга қаратилган.

 

Янги қоидаларга кўра, мобил алоқа абонентлари энди амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан бепул алмаштириши мумкин бўлади. Фақат маълум гуруҳлар ёки чекланган ҳудудлар учун махсус ишлаб чиқилган тариф режаларига ўтиш бундан мустасно этиб белгиланди.

 

Шунингдек, абонент ҳисобида маблағ етарли бўлмаган тақдирда шартномани бекор қилиш муддати ҳам сезиларли даражада узайтирилди. Аввал бу муддат 2 ой бўлган бўлса, эндиликда у 1 йилгача етказилди. Бундан ташқари, тариф шартлари ўзгарган тақдирда, операторлар абонентларни камида 15 кун олдин ОАВ, расмий сайт ёки СМС орқали огоҳлантириши шарт бўлади.

 

Аҳолига янада қулай шароит яратиш мақсадида, хизмат кўрсатиш пунктига келиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун яшаш жойига бориб хизмат кўрсатиш ҳамда олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда сайёр мобил алоқа хизматларини йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган. Мутасаддилар бу янгиликлар телекоммуникация хизматлари сифати ва очиқлигини оширишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика