1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Темирйўл чипталари чайқовчиларга сотиляптими?

Расмийлар тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Темирйўл чипталари чайқовчиларга сотиляптими?

 

Ижтимоий тармоқларда темирйўл чипталарининг чайқовчилар қўлига чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.  «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, байрам арафаси ва байрам кунларида қўшимча йўловчи поездлар, қўшимча вагонлар қўйилмоқда. Бир кунда 14 мингдан ортиқ йўловчиларга темирйўл транспорти хизмати кўрсатилса, байрам кунларида 25 000 дан зиёд йўловчиларга чипталар расмийлаштирилади.

 

Йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан очиқ савдога чиқарилади, шу муддатда йўловчилар чипталарни чиптахоналарда ёки электрон тарзда расмийлаштиришлари мумкин. Байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда эркин савдога чиқарилмоқда.

 

Темирйўл транспортидан фойдаланишда йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.

 

“Бугунги кунда поезд чипталарини чайқовчилар умуман олиб сота олмайди. Чунки чипталар йўловчига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ёзиб берилади ва темирйўл вокзалларига киришда йўловчиларнинг чипталари замонавий ускуналар билан текширилади”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика