1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Темирйўлинфратузилма” АЖ ноқонуний давлат хариди ўтказгани аниқланди

Ўрганишда 2,6 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинган.

“Темирйўлинфратузилма” АЖ ноқонуний давлат хариди ўтказгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат буюртмачиси томонидан 2,6 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

 

“Темирйўлинфратузилма” АЖ буюртмачилигида жами 2,6 млрд сўмлик “таъмирлаш хизматлари кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг қатор талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.

 

Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

 

“Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика