1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Темур Кападзе “Навбаҳор” бош мураббийи бўлди

Томонлар ўзаро тўлиқ келишувга эришганидан сўнг, шартнома имзоланди.

Темур Кападзе “Навбаҳор” бош мураббийи бўлди

 

Наманган клуби матбуот хизмати берган расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттиради.

 

Тайинловдан аввал Кападзе клуб раҳбарияти билан учрашиб, жамоанинг келгуси мавсумдаги мақсадлари, ривожланиш стратегияси ва умумий йўналишлари юзасидан батафсил музокаралар олиб борган. Томонлар ўзаро тўлиқ келишувга эришганидан сўнг, шартнома имзоланди.

 

“Навбаҳор” янги мураббий билан клубнинг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро майдондаги иштирокини мустаҳкамлаш ва маҳаллий чемпионатдаги натижаларни янада яхшилашни мақсад қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика