1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Термиз туманида судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Термиз туманида судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқейидан фойдаланиб, ушбу судда кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича ҳуқуқбузарга енгиллик яратишни ваъда қилган. У дастлаб 500 минг сўм олган, шундан сўнг қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси қариндоши орқали 800 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика