«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун, 22 июнь куни Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда.
Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш стансияси маълумотларига кўра, соат 12:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 4 542 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 9 марта ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-9 метр/секунд. Кўриш масофаси1000 метрни ташкил этмоқда.
Фуқароларга очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш тавсия этилган. Шунингдек, очиқ ҳавода бўлганда ниқоб ва кўзойнак тақиш сўралган.


