Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган текширувларда кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Гулистон шаҳрида “М.К” МЧЖ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ташкилотга тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилган 7 млрд кредит маблағининг 3,5 млрд сўмини мақсадсиз сафрлаб, талон-тарож қилган.
Термиз шаҳрида эса фуқаро “Т. Қ” МЧЖга норасмий раҳбарлик қилиб, ташкилотга нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи воситаларни сотиб олиш учун ажратилган 500 млн сўм кредит пулини мақсадсиз сарфлаб юборган. Шунингдек, у кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган бинони қонунга хилоф равишда тасарруф этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан иш қўзғатилган.


