1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тескари тарғибот юритмаслик керак: пенсионер учун ҳеч нарса ўзгармайди

Пенсия тўлаш билан боғлиқ кечаги қарор турлича талқинларга, айрим манбаларда эса ҳатто тескари тарғиботга сабаб бўлмоқда.

Тескари тарғибот юритмаслик керак: пенсионер учун ҳеч нарса ўзгармайди

 

"Бердисини айтмай", "худосини айтиб", одамларни чалғитиш хайрли эмас

 

Аввало айтиш керакки, 1 майдан бошлаб, банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилади. Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади.

 

АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда ҳақ олади.

 

Бошқача айтганда, пенсиясини нақд пулда оладиганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, нақд пул керак бўлмаган пенсионерлар учун пенсия суммаси 1%га кўпаяди.

 

Бу нима учун қилинаяпти? Биринчи навбатда қоғоз шаклларда ҳисоб юритишнинг эскирган шаклларидан воз кечиш учун. Бюрократик занжирларни камайтириш учун. Пенсия тарқатишда маъмурчиликни яхшилаш учун

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика